IV Параосиё ўйинлари: Қозоғистон спортчилари 25 октябрь куни қандай мусобақаларда иштирок этади

Бугун, 25 октябрь куни Қозоғистон терма жамоаси Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган IV Параосиё ўйинларида қандай мусобақаларда иштирок этиши маълум бўлди, деб хабар беради Кazinform  агентлиги Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб

Спорт
Фото: gov.kz

25 октябрь кунги мусобақалар жадвали қуйидагича:

9:03 - Параенгил атлетика. Саралаш. Ярим финал. Финал

9:35 - Парасузиш. Мусобақадан олдинги босқич. Финал

10:00 – Шахмат. 5-тур, 6-тур

10:00 - Паратаэквондо. Саралаш. Ярим финал. Финал

11:00 - Парадзюдо бўйича саралаш. Ярим финал. Финал

12:30 – Пара ўқ отиш. Саралаш. Финал

17:00 – Ўтириб ўйналадиган волейбол (Қозоғистон - Таиланд) гуруҳ босқичи.

Эслатиб ўтамиз, IV Параосиё ўйинлари 22-28 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Мусобақада 43 давлатдан 22 спорт тури бўйича 4000 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.

Сўнгги хабарлар