13:10, 07 Май 2023 | GMT +5
Италиянинг қабул марказига бир кун ичида 600 дан ортиқ муҳожир келтирилди
RIM. Кazinform – Бир сутка ичида Италиянинг Лампедуза оролига денгиздаги авариядан жабрланган 600 дан ортиқ муҳожир олиб келинди. Оролнинг қабул маркази тўла. Расмийлар муҳожирларнинг бир қисмини Сицилияга жўнатмоқда, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.
Шанба куни Италиянинг Лампедуза шаҳрига одамлар билан 10 та қайиқ етиб келди. Улар 430 кишини қирғоққа олиб чиқишди.
Кейинги кунларда қуёш исиши ва ой ёрқинроқ бўлиши билан Ўрта ер денгизини кесиб ўтишга уринган муҳожирлар сони ортди. Жума куни Лампедузага 247 кишидан иборат 7 та қайиқ келтирилди.
Лампедузадаги қабул марказидаги одамлар сонини камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларга қарамай, сиғим 3 баравар ошди: марказда 900 га яқин одам бор.
Маҳаллий ҳокимиятлар, Рим билан келишилган ҳолда, муҳожирларнинг бир қисмини Novelli паромида Сицилиядаги Порто Эмпедоклега жўнатади.