Италиянинг 9 та йирик шаҳрида жазирама туфайли хавфнинг «қизил» даражаси эълон қилинди
Италиянинг ANSA агентлиги маълумотларига кўра, бешта шаҳар – Больцано, Брешиа, Флоренция, Латина ва Перуджада «қизил» даража эълон қилинган. Иссиқлик нафақат аҳолининг заиф қатламлари учун, балки барча аҳоли учун ҳам таҳдиддир. Бошқа тўртта мегаполис ҳудудида - Болонья, Генуя, Риети ва Римда бу тайёргарлик даражаси чоршанба куни эълон қилинади.
Юқори ҳарорат Италиядаги қурғоқчиликни янада кучайтирди ва бу мамлакат қишлоқ хўжалигига ҳам жиддий таъсир кўрсатди. Маҳаллий фермерлар уюшмаси «Coldiretti» Италия қишлоқ хўжалиги сектори қурғоқчилик ва жазирама туфайли 3 миллиард евродан ортиқ зарар кўрганини, баъзи ҳолларда ҳосилдорлик 70 фоизга камайганини айтди.
Европалик олимларнинг фикрича, иссиқлик инсон таъсиридан келиб чиққан иқлим ўзгариши билан боғлиқ. Шу билан бирга, Брюсселда янги «иссиқлик рекорди» қайд этилди.
Сешанба куни Брюсселда энг юқори ҳарорат 38 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Фото: ansa.it
Муаллиф: Смағулова Еркежан