Италияда мактаб ўқувчиларининг АI ёрдамчилари бўлади

ASTANA. Kazinform - Академик самарадорлик ва таълим сифатини ошириш учун: Италиянинг 15 та мактабида ўқув жараёнига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича пилот лойиҳаси бошланмоқда, дея хабар беради Кazinform агентлиги Euronewsга таяниб.

Италиялик мактаб ўқувчиларининг АI ёрдамчилари бўлади
Фото: Canva

Италиялик мактаб ўқувчилари сунъий интеллектга асосланган виртуал ёрдамчиларга эга бўлади. Мамлакатнинг тўрт ҳудудидаги 15 та мактабда ўқув жараёнида сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича пилот лойиҳаси йўлга қўйилди.

Мақсад: ўқитиш сифатини ва академик кўрсаткичларни яхшилаш ва кенгроқ айтганда, бошқа Европа Иттифоқи мамлакатлари билан солиштирганда Италиянинг рақамли тафовутини камайтириш.

Тажриба муваффақиятли ўтса, АI технологиялари бутун мамлакат бўйлаб мактаб таълим тизимига киритилади.

Планшет ва компьютерлардаги АI ёрдамчилари болаларга дарс пайтида ҳам, уй вазифасини бажаришда ҳам ёрдам беради.

Ташаббускорлар ҳар бир ўқувчининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўрганишни индивидуаллаштиришга умид қилмоқда.

Дастур кейинги икки йил давомида синовдан ўтказилади ва, эҳтимол, у узайтирилади ва кенгайтирилади.

Сўнгги хабарлар