Италиядаги теннис турнирида қозоғистонлик қиз ярим финалга чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Жибек Қуламбаева Брешия (Италия) шаҳрида давом этаётган ITF W 60 туркумига кирувчи турнирнинг ярим финалига йўл олди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Миллий олимпия қўмитасига таяниб.
None
None

Ж.Қуламбаева ва Диана Марцинкевич (Латвия) чорак финалда Ю Чен Хсиех (Хитой Тайпейи)/Ксения Кнолл (Швейцария) жуфтлигини 4:6, 7:6 (7:3), 10:3 ҳисобида сенсацион тарзда мағлуб этишди.

Финалга чиқиш учун Жибек ва Диана бугун Андреа Пришакария (Руминия)/Камилла Розателлони (Италия) мағлуб этишлари керак.

Шунингдек, қозоғистонлик теннисчи Александр Недовесов Буюк Британиядаги Челленжер мусобақасининг ярим финалига йўл олди.

Сўнгги хабарлар