Италияда жазирама туфайли тўрт киши ҳалок бўлди
ASTANА. Кazinform — Италияда сўнгги икки кун ичида ноқулай об-ҳаво туфайли тўрт киши ҳалок бўлди.

Иссиқ ҳаво тўлқинини Италияга Африкадан Харон антициклони олиб келган ва прогнозларга кўра, у июль ойининг охиригача давом этади.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, охирги кунларда Римда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 38 даражага етган.
Об-ҳавонинг исиши аллақачон бир неча кишининг ҳаётига зомин бўлган. Сўнгги икки кун ичида тўрт киши ҳалок бўлди.
Шу тариқа Апулия жанубидаги Бари яқинидаги Жовинаццо соҳилида 70 ёшли эркак ҳушидан кетиб, вафот этди. Римда яна бир чол ҳалок бўлди.
Италиянинг бир қанча ҳудудларида юқори ҳарорат туфайли қизил даража эълон қилинди.
“Қизил зона”да 12 та шаҳар бор: Анкона, Болонья, Кампобассо, Флоренция, Фрозиноне, Латина, Перуджа, Пескара, Риети, Рим, Триест ва Витербо.
Италия Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли ва сайёҳларга уйда қолишни ва кўп суюқлик ичишни тавсия қилади.