Италияда жазирама туфайли энг юқори хавф даражаси эълон қилинди

None
ASTANA. Kazinform – Италиянинг 10 та шаҳрида иссиқлик туфайли хавфнинг энг юқори «қизил» даражаси эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform.

Душанба куни Африка антициклони туфайли эълон қилинган огоҳлантириш Рим, Риети, Болонья, Кампобассо, Витербо, Латина, Перуджа, Пескара, Флоренция ва Фрозинонега тегишли, дея хабар беради мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Бугун пойтахтда ҳаво ҳарорати +36 даражагача кўтарилди. Синоптиклар якшанба куни ҳаво ҳарорати 39-40 даражагача кўтарилиши мумкинлигидан огоҳлантириб, барча эҳтиёт чораларини кўришни, айниқса, ёш болалар ва қарияларга кўчага чиқмасликни маслаҳат берди.

Сўнгги хабарлар