Италияда янги ҳукумат тузилади

ASTANA. Kazinform – Италиянинг янги ҳукумати шанба куни қасамёд қилади. Парламент сайловларида ғалаба қозонган ўта ўнгчи «Италия биродарлари» партияси етакчиси Джорджа Мелони вазирлар маҳкамасини шакллантириш мандатини олди, дея хабар беради Kazinform Euronews.comга таяниб.
None

Жума куни Джорджа Мелони Квиринал саройида Италия президенти Серджио Маттарелла билан музокаралар олиб борди ва ундан мандат олди. Италия тарихида биринчи марта ҳукумат раҳбари лавозимини аёл эгаллади.

Джорджа Мелони Европарламентнинг собиқ раҳбари, Сильвио Берлускони «Олға, Италия» партияси раиси ўринбосари, Антонио Таяни Ташқи ишлар вазири, «Лига» партияси етакчиси Маттео Сальвини эса инфратузилма ва транспорт вазири бўлишини маълум қилди. Европа ҳамкорлик вазирининг портфели Европа парламенти депутати, консерватив Раффаэле Фиттога ўтади.

Джорджа Мелони ҳукумат бошлиғи сифатидаги фаолияти энергия инқирози ва инфляция билан боғлиқ муаммолар билан тўла бўлади. Мамлакат бюджети тақчиллиги ялпи ички маҳсулотнинг 150 фоизига етди, бу Европа Иттифоқидаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир.

Аввалроқ Италиядаги парламент сайловларида ўта ўнглар ғалаба қозонгани хабар қилинганди. Расмий маълумотларга кўра, Джорджа Мелони бошчилигидаги ўнг марказчи «Италия биродарлари» партияси сайловчиларнинг чорак қисмидан кўпроғини тўплаган.


Фото: euronews.com

Сўнгги хабарлар