Италияда сўнгги 70 йилдаги энг оғир қурғоқчилик кузатилмоқда
Сув етишмаслиги деҳқонларнинг ҳосилини бузмоқда. Бир неча ой олдин яшил қирғоқ бўйлаб оқадиган дарёларнинг ўзани чўлга ўхшаб қолган.
Италия шимолидаги қурғоқчилик сўнгги 70 йилдаги энг оғири сифатида баҳоланмоқда.
Бунга баҳор ва ёзда ёғингарчиликнинг кам ёғиши, қишда қорнинг кам ёғиши, ёзда ҳаво ҳароратининг сезиларли даражада кўтарилиши сабаб бўлган.
Июл ойи бошида Италия шимолидаги бешта ҳудудда қурғоқчилик туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди. Ўнлаб муниципалитетларда сув таъминоти режими жорий этилган.
По дарёси водийсидаги фермерларнинг айтишича, дарёнинг бир қисми қуриб қолган, бошқа қисмларида эса денгизданниг шўр суви аралашиб, экинларга зарар етказмоқда.
По дарёси жануби-ғарбий Алп тоғларидан бошланади Адриатика денгизига қуйилади. Дарё узунлиги 650 километр атрофида.
Мамлакат қишлоқ хўжалигининг деярли учдан бир қисми ушбу дарё билан боғлиқ.
Фото: bbc.com