Италияда ноқулай об-ҳаво туфайли туннел қулаб тушди

Италияда ноқулай об-ҳаво туфайли туннел қулаб тушди
Фото: видеодан кадр

Италиянинг Пескара шаҳрида кучли сув тошқини туфайли йўл туннели қулаб тушди, бу эса транспорт қатновида тартибсизликка олиб келди.Бу ҳақда Kazinform агентлиги Euronewsга таяниб хабар беради.

Ҳудудда йиллик ёғингарчиликнинг тўртдан бир қисми ёққан. Расмийларнинг айтишича, тўпланган сув тупроқ эрозиясига ва туннел ташқи қопламасининг қулашига олиб келган.

Ўша пайтда туннелдан ўтиб кетаётган машина йиқилиб тушган вайроналарни четлаб ўта олмади. Бахтли тасодиф туфайли ҳайдовчи деярли зарар кўрмади.

Ҳар икки йўналишда ҳам ҳаракат ёпилган.

Сўнгги хабарлар