14:37, 22 Апрель 2024 | GMT +5
Италияда музқаймоқлар сотиш тақиқланиши мумкин
Италиянинг Милан шаҳрида ярим тундан кейин музқаймоқ ёки бир шиша сув харид қилиш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда шаҳар хавфсизлиги бўйича маслаҳатчи Марко Гранелли маълум қилди. Бу ҳақда zamon.uz ёзган.

Қайд этилишича, 17 майдан 4 ноябргача шаҳарнинг энг гавжум жойларида ярим тундан кейин олиб кетиладиган таомларни сотиш тақиқланади.
Фармондан кўзланган мақсад – аҳолининг тинчлиги ва дам олишини муҳофаза қилиш.
Хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Марко Гранеллининг сўзларига кўра, резолюция ҳали муниципалитет томонидан имзоланмаган. У 3 майгача манфаатдор томонлар томонидан кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши керак.