Италияда мигрантлар оқими кўплиги сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Фуқаролик мудофааси ва денгиз сиёсати вазири Нелло Музумечининг таклифи билан қабул қилинган қарор Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланди ва олти ойга 5 миллион евро ажратилишини назарда тутади.
Ички ишлар вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, йил бошидан буён денгиз орқали 30 мингдан ортиқ муҳожир келган. Бу кўрсаткич 2022 йил бошидаги кўрсаткичдан 4 баробар кўпроқдир. 7-10 апрель кунлари Ўрта ер денгизида ўтказилган операция давомида Калабрия ва Сицилия қирғоқларида 3 мингга яқин муҳожир қутқариб олинди. Тунисдан келаётган мигрантларнинг аксарияти Африка давлатларидан келганлар. У ердан сиёсий ва иқтисодий беқарорлик туфайли улар ўнлаб чақирим узоқликда жойлашган Италиянинг жанубий қирғоқларига кўчиб ўтмоқда.
Италия ҳукуматининг мақсади – ноқонуний миграцияга қарши курашиш.
Фото: dw.com