11:27, 29 Апрель 2020 | GMT +6
Италияда коронавирус билан касалланганлар сони икки юз мингдан ошди
RIM. ANSA - Kazinform - Сешанба куни Италия Фуқаролар ҳаётини ҳимоя қилиш департаменти коронавирус билан оғриган беморларнинг умумий сони икки юз мингдан ошганлигини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ANSA агентлигига таяниб.
Департамент хабарига кўра, ҳозирги кунда Италияда 105 205 киши COVID-19 вирусидан аъзият чекмоқда. Мамлакатда 27 359 киши инфекциядан вафот этган, 68 941 киши соғайиб чиққан.
Коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 201 505 кишини ташкил қилмоқда.
Департамент COVID-19 вирусини юқтирган 1863 бемор ҳозирда реанимация бўлимида эканлигини маълум қилди.
Таъкидлаш жоизки, бу душанба кунига нисбатан 93 кишига камдир. Шундай қилиб, Италияда пандемия суръати пасайишда давом этмоқда.