Италияда “Катта еттилик” саммити бўлиб ўтмоқда
ASTANА. Кazinform - Бу йил “Катта еттилик”ка раислик қилувчи Италия томонидан Борго-Эгнацияда (Италия) «G7» саммити ташкил этилмоқда.

Саммитда Европа Иттифоқи номидан Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен иштирок этади.
Европа Кенгаши таъкидлашича, Апулиядаги саммит “Катта еттилик” етакчиларига қонун устуворлигига асосланган халқаро тартибни қўллаб-қувватлаш ва ривожланаётган давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш борасида ўзларининг қатъий позициясини намойиш этиш имкониятини беради.

Олтита ишчи сессияда кўриб чиқиладиган асосий масалалар:
Африка, иқлим ўзгариши ва ривожланиш
Яқин Шарқдаги ҳозирги вазият
Украинадаги вазият
миграция
Ҳинд-Тинч океани минтақаси ва иқтисодий хавфсизлик
сунъий интеллект, энергия, Африка ва Ўрта ер денгизи.
Шунингдек, Италия 12 давлат ва 5 халқаро ташкилот раҳбарларини саммит доирасидаги айрим ишчи сессияларда иштирок этишга таклиф қилди.
Саммит якунида етакчилар коммюнике чиқариши кутилмоқда.