Италияда карантин талаблари кучайтирилди
Green Passсиз италияликлар фақат дорихоналар, озиқ-овқат дўконлари ва уй ҳайвонлари дўконларига боришлари мумкин. 1 февралдан бошлаб банклар, почта алоқаси бўлимлари ва давлат идораларига ташриф буюриш учун тест натижалари манфий бўлган ковид-вирусга оид сертификат талаб қилинади. Шунингдек, феврал ойидан бошлаб расмийлар 50 ёшдан ошган одамлар учун мажбурий эмлашни жорий қилади.
Рио-де-Жанейро ва Сан-Паулудаги самба мактабларининг анъанавий карнавал паради коронавируснинг омикрон штамми тарқалиши сабабли апрел ойига кўчирилди. Бундай қарорни мамлакатнинг икки йирик шаҳри – Эдуард Прайс ва Рикардо Нунес мэрлари биргаликда қабул қилган.
Чехия терма жамоасининг олти нафар хоккейчиси Олимпиадага тайёргарлик чоғида коронавирусга чалинди. Касал футболчиларнинг номи эълон қилинмайди. Жамоа мураббийи Филипп Пешаннинг айтишича, касалланган спортчилар зудлик билан изоляция қилинган.