Италияда хусусий самолёт уйга қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

None
None
MILAN. Kazinform - Милада хусусий самолёт аэропортдан кўтарилганидан кўп ўтмай офис биносига қулаб тушди. Самолёт бортида бўлган саккиз кишининг барчаси ҳалок бўлди. Бино бўш эди ва ҳеч ким жабрланмаган, дея хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Самолёт Миланинг Линате аэропортидан кўтарилган ва Сардиния оролига қўниши керак эди, лекин Милан четида қулаб тушди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, самолёт уйга қулаган ва портлаган.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, ҳалок бўлганлар орасида бир бола ҳам бор.

«Мен двигателлар ўчирилганга ўхшаш овоз эшитдим. Кейин жуда кучли портлаш содир бўлди. Бизнинг деразаларимиз титраяпти. Мен деразани очдим ва тутун кўтарилганини кўрдим «, - деди маҳаллий турғун Жузеппе Reyters агентлигига.

Rai TV телеканалига кўра, бортда французлар бўлган, бироқ бу маълумот ҳали расман тасдиқланмаган.

Ҳалокат Милан жануби -шарқидаги Сан Донато Миланезе метро бекати яқинида содир бўлган.

Тез орада бинодаги ёнғин ўчирилди.

Сўнгги хабарлар