11:45, 28 Сентябрь 2023 | GMT +5
Италияда хавфсиз мамлакатлардан келган ноқонуний мигрантлар учун марказ ташкил этилди

Сицилия порт шаҳри Поццаллода хавфсиз деб аталмиш мамлакатлардан келган бошпана изловчилар учун Италиянинг биринчи маркази ташкил этилди. Бу ерда улар мигрантнинг қочқин мақомини олиш учун асослари бор-йўқлиги аниқланади. Расмийларнинг асосий мақсади қочқин сифатида тан олинмаганларни ватанига қайтаришга ёрдам беришдир. Жараён бир ойдан ортиқ давом этмаслиги режалаштирилган.
Баъзи маълумотларга кўра, бу йил Италияга 133 минга яқин бошпана изловчилар келган, бу ўтган йилга нисбатан деярли икки баравар, 2021 йилга нисбатан эса уч баравар кўп демакдир.
Айниқса, Лампедузада вазият қийин.