Италияда COVID-19га қарши вакцинанинг тўртинчи дозасини олишга чақирди
«ANSA» агентлиги маълумотларига кўра, тўртинчи КВИга қарши вакцинаси Италияда 80 ёшдан ошган одамлар учун, шунингдек, тиббий сабабларга кўра «хавф гуруҳи»даги аҳоли учун ажратилган.
Шу ҳафтадан бошлаб 60 ёшдан ошган кишилар COVID-19га қарши вакцинасининг тўртинчи дозасини олиш учун ариза топширишлари мумкин.
Соғлиқни сақлаш идораси вакилининг таъкидлашича, вакцинанинг «омикрон» вариантидан юқори ҳимояни таъминлайдиган янгиланган версиясини кутишнинг ҳожати йўқ. Бугунги кундаги вакциналар вируснинг асл шаклига асосланган бўлиб, касалликнинг оғир шаклидан, жумладан, «омикрон» варианти ва унинг штаммларидан яхши ҳимоя қилади.
Айни пайтда Италия COVID-19 билан боғлиқ деярли барча чекловларни бекор қилди.
Шу билан бирга, жамоат транспортида, шунингдек, қариялар уйи ва шифохоналарда ниқоб тақиш мажбурияти сақланиб қолган саноқли чоралардан биридир.
Фото: www.ansa.it
Муаллиф: Арнур Рахимбеков