Италияда бокс бўйича лицензия турнири: Қозоғистондан ким иштирок этади

ASTANA. Kazinform - Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Мирзағали Айтжанов Италияда бўлиб ўтадиган жаҳон лицензия турнирида иштирок этадиган боксчилар рўйхатини эълон қилди.

бокс
Фото: Sports.kz

Париж Олимпиадаси йўлланмаси учун курашаётган боксчилар рўйхати:

51 кг: Сакен Бибосинов

57 кг: Маҳмуд Сабирхан

63,5 кг: Муҳаммедсабир Базарбайули

71 кг: Асланбек Шимбергенов

80 кг: Нурбек Оралбай

92 кг: Айбек Оралбай

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси ҳозирча битта йўлланмага эга. 2023 йилги Ёзги Осиё ўйинларида оғир вазн тоифасидаги Қамшибек Қонкабаев Париж лицензиясига эга.

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси айни дамда саралаш турнири олдидан йиғин ўтказмоқда.

Италиядаги саралаш турнири 29 февралдан 12 мартга қадар бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон делегацияси бугунги кунга қадар Париж Олимпиадасининг 8 та спорт туридан 19 та лицензияга эга (камондан отиш – 4, шоссе велоспорт – 3, нишондан отиш – 5, замонавий бешкураш – 2, бокс – 2, юнон-рум кураши-1, эркин кураш - 1, спорт гимнастикаси - 1 ).

Сўнгги хабарлар