Италияда 50 ёшдан ошган эмланмаган шахслар жаримага тортилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Италияда 50 ёшдан ошган шахслар вакцинадан бош тортгани учун 100 евро миқдорида жаримага тортилади, дея хабар беради COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси матбуот хизмати.

Бундан ташқари, 15 февралдан бошлаб 50 ёшдан ошган италияликлар ишга жойлашиш учун «яшил рухсатнома» – эмлаш ёки тузалганлик сертификатини тақдим этишлари керак.

Австрияда 3 февралдан кейин коронавирусга қарши мажбурий эмлаш тўғрисидаги қонун қабул қилиниши кутилмоқда. Австрия Европа Иттифоқида коронавирусга қарши эмлашни талаб қиладиган биринчи давлат бўлади.

Қонун 2024 йил 31 январгача амал қилади. Ҳозирги вақтда Австрияда 18 ёшдан ошган аҳолининг 80% дан ортиғи тўлиқ эмланган.

Испанияда мамлакатга кириш учун ковид антиген тестининг амал қилиш муддати қисқартирилди. Фақатгина манфий тест натижалари ҳақиқий ҳисобланади, намуна мамлакатга келишдан 24 соат олдин олинган, лекин 48 соатдан олдин эмас. Ҳозирда 12 ёшдан ошган испанларнинг 90 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.


Сўнгги хабарлар