Италияда 207 мафиоз жами 2200 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

20 ноябрь куни Италия суди жанубий Калабрия провинциясидаги «Ндрангета» жиноий мафиясига алоқадор 207 кишига ҳукм чиқарди. Бу сўнгги 30 йилдаги мафия устидан мамлакатдаги энг йирик суд жараёнидир, деб хабар беради Kazinform агентлиги ВВСга таяниб.

Италияда 207 мафиоз жами 2200 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Фото: facebook/D.I.A.

Калабрия жанубидаги Ламеция шаҳрида махсус қурилган Терме биносида бўлиб ўтган уч йиллик суд жараёни ниҳоясига етди.

350 нафар судланувчи, 400 нафар адвокат ва 900 нафар гувоҳни жойлаштириш учун кучайтирилган хавфсизлик чораларини таъминлаш учун махсус бино зарур эди.

Натижада суд 131 нафар айбланувчини оқлади ва қолганларини жами 2200 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Ҳукм эълон қилиниши бир ярим соатдан кўпроқ вақтни олди.

«Ндрангета» (юнонча - жасорат) сицилиялик Коса Ностра ёки неаполитанлик Каморра каби машҳур эмас, лекин у дунёдаги энг кучли, бой ва нуфузли жиноий гуруҳлардан биридир.

Сицилия мафияси ўз таъсирини йўқота бошлаганлиги сабабли, у аста-секин назоратни ўз қўлига олди ва Европага кокаин импортида деярли тўлиқ монополияга эга бўлган.

Гуруҳ Шимолий ва Жанубий Америкада, шунингдек, Африкада базаларига эга.

Судга келган айбланувчиларнинг бир қисми Европанинг турли мамлакатларида, шунингдек, Бразилия, Эквадор ва Ливанда ҳибсга олинган.

Шу билан бирга, сўзсиз “ҳудуд эгаси” Луиджи Манкузо ушбу суд жараёнида айбланувчилар рўйхатига киритилмади: у алоҳида судланади.

Трибуналнинг “юлдузи” унинг жияни Эмануэле Манкузо бўлди. Полиция уни бутун жанжалдан, жумладан, собиқ "ҳамкасблари"нинг қасосидан ҳимоя қилишга ваъда берганидан кейин у гуруҳ сирларини очган асосий гувоҳга айланди.

Гарчи айбланувчиларнинг учдан бир қисми оқланган бўлса-да, ҳукмлар «Ндрангетаның» фаолиятига жиддий зарар этказиши керак. Тергов 2016 йилда бошланган ва Италиянинг камида 11 минтақасини қамраб олган. Бунинг учун 2500 дан ортиқ полициячи сафарбар этилган.

Мафия гуруҳининг "тезкор маркази" ака-ука Манкузолар томонидан бошқариладиган Вибо-Валентия кичик шаҳарчаси эди. «Ндрангета»га қарши операция кенг маълум бўлишидан олдин, у асосан йиллик фортепиано танловини ўтказиш билан машҳур эди.

Италия полициясининг Squadrone Carabinieri Eliportato «Cacciatori di Sicilia» элита бўлинмаси айёрлик билан уюшган жойларда яширинган раҳбарларни ҳибсга олиш билан шуғулланган.

Ҳибсга олинган, айбланаётган ва ҳукм қилинганлар орасида нафақат мафия гуруҳининг бевосита аъзолари, балки улар билан тил бириктирган сиёсатчилар ҳам бор эди. Улардан баъзилари Германия, Швейцария ва ҳатто Болгарияда ҳибсга олинган.

Мафия гуруҳига қарши операцияга бошқа давлатлар полицияси ҳам сафарбар этилган. Германиянинг ўзида ҳам юзлаб одамлар ҳибсга олинган ва сўроқ қилинган.

«Ндрангета» етакчиларидан бири Рокко Морабито Уругвайда ҳибсга олинди. Гуруҳ Лотин Америкасидаги кокаин ишлаб чиқарувчилар билан бевосита алоқада бўлган.

Италиянинг мафияга қарши тергов агентлиги сўнгги ҳисоботларидан бирида «Ндрангета» "жиноят оламидаги мутлақ ҳукмрон куч" деб номланган.

Бу ҳукмронлик манбаи жиноий ва яширин иқтисодиётда янги потенциал даромад манбаларини танлашда жиноий гуруҳ бошлиқларининг “ажойиб мослашувчанлиги”дадир.

2008 йилда Италиянинг Eurispes тадқиқот гуруҳи «Ндрангета»нинг йиллик айланмасини 44 миллиард евро (48 миллиард доллар) деб баҳолади, бу ўша пайтда Италия ялпи ички маҳсулотининг тахминан 3 фоизини ташкил этди.

Сўнгги хабарлар