Италия ҳукумати карантинни 3 майгача узайтирмоқчи

RIM. ANSA - Kazinform - Италия ҳукумати коронавируснинг мамлакатда тарқалишини чеклаш бўйича кўрилган чораларни 3 майгача узайтирмоқчи. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Джузеппе Конте маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ANSAга таяниб.

Италия ҳукумати карантинни 3 майгача узайтирмоқчи

Агентлик маълумотларига кўра, пайшанба куни Италияда интенсив терапия бўлимида ётган беморлар қаторасига тўртинчи кун камайган. Бу ҳақда Фуқаролар ҳаётини ҳимоя қилиш департаменти хабар берди.

Ҳозирги кунда Италияда 3 605 шундай бемор бор, бу чоршанба кунига нисбатан 88 нафарга кам. Департаментнинг хабар беришича, мамлакатда 96 877 киши COVID-19 вирусини юқтирган.

Шифокорлар гилдиялари федерацияси (FNOMCEO) маълумотларига кўра, кеча Италияда икки шифокор коронавирусдан вафот этган. Жами, вирусдан вафот этган шифокорлар сони 105 кишига этди.