Италия ҳукумати энергия нархининг ошишини қоплаш учун 8 миллиард евро ажратди

«Биз бюджетнинг ортиқча сарфланишига қарамасдан, энергия учун катта миқдорда маблағ ажратмоқдамиз», - деди Италия Бош вазири М.Драги.
Унинг сўзларига кўра, охирги пайтларда ҳукмрон коалиция ичидаги барча келишмовчиликлар бартараф этилган, тегишли ҳужжатлар имзоланган. Энергия нархларининг ўсишини ушлаб туриш учун Италия Вазирлар Кабинети уй хўжаликлари ва саноат корхоналарига ёрдам беришга қаратилган бир қатор чораларни кўрди.
М.Драги мамлакат ҳукумати иқтисодий ўсишни қайта тиклаш ва ишсизлик ҳамда бандлик даражасининг ўзгарувчанлигига қарши курашиш ниятида эканлигига ишонтирди.
Аввалроқ Италия Иқтисодиёт вазири Даниэле Франко мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсиш суръати электр энергияси истеъмоли кўтарилиши туфайли секинлашгани ва ҳукумат 2022 йилда ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатини 4 фоизгача оширишни режалаштирганини маълум қилганди.
2022 йил феврал ойида Европада табиий газ нархи минг куб метр учун 1 минг АҚШ долларидан ошиб кетди. Январ фьючерслари «чўққи»да минг куб метр учун 1031,8 долларга етди. Кейинчалик газ нархи минг кубометр учун 980 долларгача тушди.
Муаллиф: Арнур Раҳимбеков