Италия терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасидан маҳрум бўлди

NUR-SULTAN. Кazinform - Италия терма жамоаси ЖЧ-2022 йўлланмасидан маҳрум бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

24 март куни Европа терма жамоалари жаҳон чемпионати саралаш ўйинларини ўтказди.

C гуруҳида Италия терма жамоаси Шимолий Македонияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Энди Шимолий Македония финалда Португалия билан куч синашади. Ғалаба қозонган тақдирда у турнирга йўлланма олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтиш давридаги саралаш босқичида жами 12та жамоа уч гуруҳга бўлинганди.

Ҳар бир гуруҳ учун ярим финал ва финал ўйинлари белгиланган.

Ярим финал ғолиблари финалга ягона йўлланма учун кураш олиб боради.

Шу тариқа, уч гуруҳ ғолиблари жаҳон чемпионатида қатнашиш имкониятига эга бўлади.

А гуруҳида Шотландия ва Украина, Уэльс ва Австрия ярим финалда тўқнаш келишлари керак эди.

Уэльс ўз майдонида Австрияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шотландия ва Украина ўртасидаги ўйин Украинадаги сиёсий вазият туфайли номаълум муддатга қолдирилди.

В гуруҳида Россия ва Польша, Швеция ва Чехия терма жамоалари беллашишлари керак эди.

Швеция ва Чехия терма жамоалари ўртасидаги баҳсда шведлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олишди.

Украинадаги вазият туфайли Россия мусобақадан четлаштирилди.

Польша тўғридан тўғри финалга йўлланма олди. Финал баҳслари 29 мартга белгиланган.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар