Италия шарқидаги сув тошқинлари 10 кишининг ҳаётига зомин бўлди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Италиянинг шимоли-шарқий соҳилларида сув тошқини оқибатида ўн киши ҳалок бўлди. Тўрт киши бедарак йўқолган, улар орасида уч ёшли бола ҳам бор, деб хабар беради Euronews.comга таяниб.

Баъзи кўчалар дарёга айланди: сув оқими ювилиб, ўнлаб машиналарни олиб кетди. Бир қанча йўллар бутунлай вайрон бўлган. Вазият энг жиддий Марке минтақасидаги Анкона провинциясида. Икки-уч соат ичида у ерда 400 миллиметрдан ортиқ ёмғир ёғди (йиллик норманинг ярми).

Сув шу қадар тез етиб келганки, одамлар хавфни англаб, вақтида кўчаларни тарк этишга улгурмаган. Жумага ўтар кечаси қутқарувчилар 150 га яқин операцияни амалга оширдилар: улар ўнлаб маҳаллий аҳолини томлар ва дарахтлар тепаларидан туширишди.



Фото: ru.euronews.com

Сўнгги хабарлар
telegram