Италия: Ўрта ер денгизида 428 нафар муҳожир қутқарилди
Дам олиш кунларида кўнгиллилар Африка ва Яқин Шарқдан юзлаб одамларни гавжум пуфлама қайиқлардан қутқарди. Шундан сўнг қочқинлар мамлакат портларидан бирига кириш учун Италия расмийларининг рухсатини кутиб, 40 даража иссиқда деярли бир ҳафта очиқ денгизда ўтказишларига тўғри келди.
«Ўрта эр денгизи умидсизлар учун энг катта қабристонга айланмоқда», - деди яқинда Сицилия губернатори Нелло Музумечи.
Дарҳақиқат, ўтган бир неча ойнинг ўзида Италия жанубидаги сувларда чўкиб кетган беш нафар муҳожирнинг жасади топилган. Ҳаммаси бўлиб, 2022 йилнинг биринчи ярмида Италияга денгиз орқали 34 мингга яқин одам етиб келган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 10 мингга кўпдир.
Аммо ҳамма нарса ўзгариши мумкин - 25 сентябр куни италияликлар парламент сайловларида овоз беришади. Агар сўровлар ваъда қилганидек, ўта ўнгчи «Италия биродарлари» партияси ҳокимиятга келса, мамлакатдан бошпана олиш анча қийинлашиши мумкин.