Италия президенти парламентни тарқатиб юборди

NUR-SULTAN. Kazinform - Италия президенти Серджо Маттарелла бош вазир Марио Драги истеъфосини қабул қилди. У бу ҳақда пайшанба куни расман эълон қилди ва Драги муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилгунга қадар муваққат ҳукумат раҳбари бўлиб қолишини қўшимча қилди. Шу билан бирга, Маттарелла барча партиялар ва ҳаракатларни ҳозирги мураккаб, ҳам ички, ҳам ташқи геосиёсий вазиятда огоҳликка чақирди, деб ёзади Kazinform Euronews телеканалига таяниб.
None
None

«Ҳукумат парламентнинг тарқатилиши ва янги сайловларнинг белгиланиши билан ўз фаолиятида чекловларга дуч келаётгани ҳаммага маълум. Лекин ҳар ҳолда, у ҳозирги ва келажакда пайдо бўладиган эҳтиёжларга жавоб берадиган воситаларга эга. Шуни алоҳида таъкидлашим керакки, биз бошдан кечираётган давр иқтисодий ва ижтимоий инқироз оқибатларига, хусусан, инфляциянинг ўсишига қарши курашиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширишда танаффуслар қилиш имконини бермаяпти», - деди Маттарелла.

Марио Драги истеъфога чиқиш тўғрисида икки марта ариза берди. Биринчиси президент Маттарела томонидан рад этилганди. Ҳукмрон коалицияни ташкил этувчи уч партиянинг қўллаб-қувватлашини йўқотгани Драги шундай қадамлар ташлашга мажбур бўлди. Чоршанба куни бош вазир истеъфога чиқиш тўғрисидаги қарорини қайта кўриб чиқмоқчи бўлиб, коалициянинг барча аъзоларига умумий дастур бўйича келишиб олиш шартини қўйди. Аммо бунга эришилмади.

Охирги сўровларга кўра, муддатидан олдин ўтказиладиган сайловлар натижасида Италия сиёсатининг ўта ўнг қаноти вакили бош вазир бўлиши мумкин.

Фото: ru.euronews.com

Сўнгги хабарлар