Италия Президенти бош вазирнинг истеъфосини рад этди
Пайшанба куни бошида Драги Сенат томонидан қўллаб-қувватланди. Бироқ «Беш юлдуз ҳаракати» депутатлари овоз беришда қатнашмади. Улар қонун лойиҳасининг энергия инқирози ва инфляциядан жабр кўрганларга ёрдам ажратиш тўғрисидаги бандларидан бирига рози бўлмай, ҳукмрон коалициядан чиқиш билан таҳдид қилмоқда.
Драги аввалроқ бу ҳолатда истеъфога чиқишини айтганди.
«Беш юлдуз ҳаракати»нинг ўзида аввалроқ бўлиниш юз берган - ташқи ишлар вазири Луиджи ди Майо уни тарк этган. У партия етакчиси Жузеппе Контени Украинага ёрдам беришни истамаганликда айблайди. Ди Майо тарафдорлари ҳозирги ҳукуматни қўллаб-қувватламоқда.
Аммо «Беш юлдуз ҳаракати» коалицияни тарк этишга қарор қилса, уларга ўтган йили корона инқирози ва унинг оқибатларига қарши курашиш учун шошилинч равишда тузилган алянснинг бошқа аъзолари ҳам боришлари мумкин.
Фото: Ettore Ferrari / EPA / TASS