Италия мигрантлар муаммосини Европа Иттифоқи даражасида ҳал қилмоқчи

None
ASTANA. Kazinform - Италия миграция инқирозини Европа даражасида ҳал қилишга уринмоқда, дея хабар бермоқда Kazinform Euronews телеканалига таяниб.

Ўтган ҳафтадан бери Рим ва Париж ўртасида муҳожирлар бўлган Ocean Viking кемаси юзасидан келишмовчиликлар давом этмоқда. Италия ҳукумати кемани қабул қилишдан бош тортгач, кема Франциянинг Тулон шаҳрида тўхтаб, 230 кишини туширди.

Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни душанба куни Европа Иттифоқи ташқи ишлар кенгашида бу масалани кўтарди.

«Бу нафақат Италия ва Франция ёки Италия ва Германиянинг, балки бутун Европанинг муаммоси. Биз бу муаммони Европа даражасида кўриб чиқишимиз ва ҳал қилишимиз керак, деб ҳисоблаймиз»

, — деди Таяни.

Давлатлар раҳбарлари Эммануэл Макрон ва Серджо Маттарелла телефон орқали суҳбатлашганидан сўнг Рим ва Париж ўртасидаги таранглик пасайган.

Миграция масаласи Европа Иттифоқининг ички ишлар бўйича кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида муҳокама қилинади, унинг санаси ҳали белгиланмаган.

Фото: Daniel Cole/AP

Сўнгги хабарлар