Италия мактабларда бурқа ва ниқобни тақиқлайди
ASTANА. Кazinform – Италия ҳукумати мактабларда бурқа ва ниқобни тақиқлаш, шунингдек, хорижий ўқувчилар сонини чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрламоқда, деб хабар беради Deutsche Welle.
Италия Бош вазири Жоржа Мелони қонун лойиҳасини “Италия биродарлари” партияси ёшлар қанотининг тадбирида эълон қилди.
— Италияда мактабга юзингиз очиқ ҳолда боришингиз керак ва ҳеч ким ёш аёлнинг ҳақиқий ёки хаёлий анъанадан фойдаланиб, юзини ёпиши кераклиги ҳақида қарор қабул қила олмайди, — деди Мелони.
Ҳукумат шунингдек, "мослашиш қийинчиликлари" бўлган хорижий ўқувчиларнинг ота-оналаридан итальян тилини ўрганишни талаб қилмоқчи.
Шунингдек, синфдаги хорижий ўқувчилар сонини чеклаш режалаштирилган. Мелонининг сўзларига кўра, агар итальян тилини билмайдиган "жуда кўп" болалар бўлса, интеграция самарали бўлмайди. У аниқ чегарани кўрсатмади.
ISMU тадқиқот марказининг маълумотларига кўра, Италиядаги барча мактаб ўқувчиларининг 11,6 фоизи Италия фуқаролигига эга бўлмаган ўқувчилардир.
Эслатиб ўтамиз, Швейцарияда бурқа ва ниқоб кийиш тақиқланди.