Италия компанияси Манғистау вилоятида газни қайта ишлаш заводини қуради

RIM. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Италияга расмий ташрифи доирасида Eni компаниясининг бош операцион директори Гвидо Брускони қабул қилди.

Давлат раҳбари Eni компаниясининг бош операцион директорини қабул қилди
Фото: Аqorda

Ақорда матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғида Қозоғистон ва Eni компанияси ўртасидаги ўтган йилги ҳамкорлик натижалари ва келгусидаги ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

Ўтган йили Каспий қувурлари консорциуми орқали 63,5 миллион тонна нефть ташилди. Бу - рекорд кўрсаткич. Қашаған ва Қарашиғанақ конларида нефть қазиб олишнинг умумий ҳажми 30,8 млн тоннани ташкил этди.

Президентнинг сўзларига кўра, бу натижага Қозоғистон Ҳукумати ва консорциумнинг барча иштирокчилари, жумладан, Eni компаниясининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли эришилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Ақтўбе ва Туркистон вилоятларида умумий қуввати 150 МВт бўлган шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларни юқори баҳолади.

Бундан ташқари, Давлат раҳбарига Италия компанияси томонидан Манғистау вилоятида газни қайта ишлаш заводи, қуввати 250 МВт бўлган гибрид электр станцияси қуриш, келгусида биодизелга қайта ишлаш учун ўсимлик мойи ишлаб чиқариш режаси ҳақида маълумот берилди.

Сўнгги хабарлар