Италия бош вазири Тошкентга қисқа муддатга тўхтаб ўтди

TASHKENT. Kazinform – Италия бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан Хитойда бўлди ва қайтаётиб, Тошкентга қисқа муддатга тўхтаб ўтди. У билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Бахтиёр Саидов учрашди.

Италия бош вазири Ўзбекистонга келди
Фото: ЎР ТИВ

Италия ҳукуматининг маълум қилишича, мамлкат Вазирлар Кенгаши раиси Жоржа Мелони 28-31 июль кунлари расмий ташриф билан Хитойда бўлган. У ердан қайтаётиб, чоршанба куни кечқурун Тошкентга қисқа муддатга тўхтаб ўтди. Уни аэропортда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кутиб олди.

Вазир ўзининг Telegram каналида учрашув чоғида Шавкат Мирзиёев номидан эзгу тилаклар билдирганини ёзди.

«Ўзбекистон-Италия стратегик шериклик алоқалари кенг қамровли бўлиб, жадал суръатларда ривожланмоқда», – дея қўшимча қилди вазир.

Учрашувнинг бошқа тафсилотлари келтириб ўтилмади.

Сўнгги хабарлар