11:53, 13 Сентябрь 2023 | GMT +5
IT ўқитувчилари Қозоғистонда тайёрланади
ASTANA. Kazinform - Жорий йил декабрь ойидан бошлаб Қозоғистонда IT ўқитувчилари малака ошира бошлайди. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«TechOrda дастури доирасида IT-касбини ўзлаштирмоқчи бўлган қозоғистонликлар хусусий илғор IT мактабларида ваучер тизими асосида ўқиш имкониятига эга. Лойиҳа доирасида фуқаролар ўз малакаларини оширишлари мумкин. Масалан, бугунги кунда дастур доирасида 2000 киши IT соҳасини ўзлаштирган. Улар 450 минг тенге маош билан ишга жойлашиши мумкин. Халқаро ҳамкорлар билан ҳамкорлик ҳам мамлакат инсон капиталини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатмоқда»
, - деди Бағдат Мусин Ҳукумат йиғилишида.
Вазирнинг сўзларига кўра, халқаро гигант компаниялар билан биргаликда малака ошириш курслари ишлаб чиқилади.
«Фан ва олий таълим вазирлигига ушбу йўналишдаги кўмак учун миннатдорчилик билдираман. Ушбу тенденцияни давом эттириш мақсадида жорий йил 1 декабрдан бошлаб IT ўқитувчиларини тайёрлаш механизми жорий этилади. Таълим сифатини ошириш мақсадида йил охиригача IT факультетларига тегишли сифат стандартларини жорий этиш бўйича ишларни бошладик. Фан ва олий таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ҳудудий таълим муассасаларидаги IT факультетларида тегишли текширувлар ўтказамиз. Маҳаллий маъмуриятлар ҳудудлардаги IT-дизайн мактабларини қўллаб-қувватлаши, бу ишларнинг тезлигини ошириш учун тадбиркорлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиши керак»
, - деди у.
Муаллиф: Даулет Изтилеу