Истанбулдаги воқеа юзасидан икки нафар Туркманистон фуқароси қўлга олинди

ASTANA. Kazinform - Қалбаки спиртли ичимликларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш билан шуғулланиб келган икки нафар Туркманистон фуқароси Истанбул шаҳрида қўлга олинди, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасига таяниб.

Ичимликлар
Фото: Ўзбекистоннинг Исманбулдаги Бош консулхонаси

Олинган маълумотларига кўра, сўнгги сутка ичида Истанбул шаҳрида жами 38 киши сохта спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланган. Касалхонага мурожаат қилганларнинг 11 нафари ҳаётдан кўз юмган.

Полиция воқеа юзасидан кенг қамровли тергов ишларини бошлади.

Маълум бўлишича, шифохонага мурожаат қилганларнинг 26 нафари хорижликлардир.

Мазкур ҳолатга алоқадорликда айбланиб, 2 нафар Туркманистон фуқароси қўлга олинган ва уларга нисбатан жиноят иши очилган.

Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Истанбулда бир кунда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси қалбаки алкоголь сабаб вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар