Истанбулда XIV асрга оид султон Жанибекга бағишланган қўлёзма топилди
ASTANA. Kazinform - Аз Жанибек султонга бағишланган XIV асрда ёзилган қўлёзма топилди. Бу ҳақда ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги хабар берди.

1334 йилда Аз Жанибек султонга ёзилган 96 бетлик қўлёзма топилди. Қўлёзмада Аз Жанибекхоннинг Чингизхондан то ўз отаси Ўзбекхонгача бўлган аждодлари зарҳал ўймакорлик билан қисқача тасвирланган бўлиб, асосий матн ҳикмат ҳақида ҳикоя қилади.

Қўлёзманинг ички муқовасига Усмонли султони Боязид II (1447-1512) муҳри туширилган. Ушбу тарихий меросни Туркиянинг Истанбул шаҳрида ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан ташкил этилган “Архив-2025” комплекс режаси доирасида олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари давомида Марказий давлат архиви ходими қозоғистонлик олим Умирбек Қанай аниқлади.
Ҳозирда қимматли қўлёзманинг бир нусхаси Қозоғистонга етказилган, кейинги изланишлар давом этмоқда.