Истанбулда уч қаватли бино қулаб тушди
ASTANA. Kazinform – Истанбулнинг Кучукчекмеже туманида уч қаватли бино қулаб тушди. Воқеа жойига қутқарувчилар юборилган. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги ёзди.

TRT Haber телеканалига кўра, бу вазиятда 7 киши жабрланган. Икки киши вайроналар остидан олиб чиқилди.
«Воқеа соат 08:40 да содир бўлган. Уйнинг биринчи қавати қурилмоқда. Ва одамлар тепада туришарди. Ҳозиргача 7 киши қутқарилди», деди шаҳар губернатори Довут Гул TRT Haber телеканалига берган интервьюсида.
Губернаторнинг сўзларига кўра, жароҳатланган икки кишининг аҳволи оғир.
«Вайроналар остида яна икки киши бўлиши мумкин», – деди шаҳар раҳбари.
Ўз навбатида, прокуратура ҳодиса юзасидан тергов олиб борилаётганини маълум қилди.
1988 йилда қурилган бино вайроналари уй ёнидаги автотураргоҳга тушган. Оқибатда шаҳар автобуси ва бир қанча енгил автомобилларга зарар етган.