17:16, 18 Март 2022 | GMT +5
Истанбулда кучли қор ёғди - мактаблар ёпилди, юзлаб рейслар кечиктирилди
ISTANBUL. Kazinform – Туркиянинг Истанбул ва айрим вилоятларида кучли қор ёғди. Бу ҳақда Daily Sabah нашри маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Истанбулдаги хусусий ёки давлат мактабларида дарс тўхтатилди, маҳаллий аҳолига автомобил ҳайдамаслик тавсия этилган. Ҳомиладор аёллар ва ногиронлар учун дам олиш кунлари эълон қилинди.
Дам олиш кунларида ҳам қор ёғади, шу боис Turkish Airlines шанба кунига белгиланган 100 га яқин рейсларни бекор қилди.
Ўтган ҳафтада Turkish Airlines ва Pegasus Истанбулда ноқулай об-ҳаво туфайли 200 дан ортиқ рейсларни бекор қилган эди. Маҳаллий метеорология хизматлари маълумотларига кўра, бу сафар қор ўтган ҳафтага нисбатан қалинроқ бўлади.