Истанбулда қозоқ тили курси очилди
«Курсга керакли жиҳозларнинг ҳаммаси 2019 йил 10 декабрида Қозоғистондан олиб келинди. Қозоқ тили курсининг дарслари Истанбулнинг иккита: Зейтинбурн ва Бағжилар туманидан олиб борилади. Чунки Туркияда истиқомат қилувчи қозоқларнинг кўпчилиги ушбу туманларда яшайди. Бағжилар туманидаги курс қозоқлар асос солган Хўжа Аҳмад Яссавий жамғармаси биносида ташкил этилган», - дейди туркиялик қозоқ Ертолқин Гайретуллах.
Дарслар Microsoft Teams дастури орқали тўғридан-тўғри эфирда олиб борилади. Ўқув дастури ўқиш, тинглаш ва гапириш малакаларини ривожлантиришга мўлжалланган машқлардан – жами 45 та интерактив дарсдан иборат. Дарслар якунида мактаб ёшидаги болалар Қозоғистонга ёзги лагерларга юборилади.
«Бу Туркияда истиқомат қилувчи қозоқларнинг тарихий ватани билан алоқаларини мустаҳкамлаши аниқ. Биз «Отандастар» жамғармаси раиси Нуртай Абикаев, Дунё қозоқлари ассоциацияси биринчи ўринбосари Зауитбек Турисбеков ва барча курсни очишда фаол иштирок этганларга миннатдорчилик билдирамиз», - дейди Ертолқин Гайретуллах.
Муаллиф: Қанат Маметқазиўғли