Иссиқкўлда содир бўлган сув тошқини 16 та уйни босиб, кўприкни вайрон қилган

Сели на Иссык-Куле: затоплены 16 домов и разрушен мост
Фото: кадр из видео МЧС КР

ASTANA. Kazinform - Қирғизистоннинг Иссиқкўл соҳилидаги айрим ҳудудларида ёғингарчилик туфайли сув тошқинлари содир бўлди, 16 та уй сув остида қолди, кўприклар вайрон бўлди.

Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 11 август куни Чўлпон-Ота шаҳрининг Тўғиз-Булоқ туманида 4 та, Бақтуу-Долоноту қишлоғида эса 9 та уй сув остида қолган. Шунингдек, Булан-Соғоту қишлоғида 1 та, Бостери қишлоғида 3 та хонадон шикастланган. Кўприк вайрон бўлган, Бостеридаги

“Қурилиш кооперативи” коттежига олиб борувчи йўлни сув олиб кетган.

Қутқарувчилар оилани Бақту-Долоноту қишлоғидан вақтинча хавфсиз жойга кўчирди.

Воқеа жойида Иссиқкўл вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ноқулай об-ҳаво оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор штаб тузилди. Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси хизматлари томонидан йўл ва ариқ тизимларида тозалаш, офат оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб бориляпти.

12 август куни соат 04:20 ҳолатига кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Иссиқкўл вилояти бошқармасининг 31 ва 35-сонли ҳудудий бўлинмаларидан 29 нафар қутқарувчи, иккита мото насос, тўрт нафар ходим ва етти нафар қутқарувчи жалб этилган. Балиқшидаги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун Иссиқкўл шаҳридаги 19-шаҳар бўлими сафарбар этилди. 

Воқеа жойида жами 40 нафар қутқарувчи ва учта мотор насоси ишлаятпи. Иссиқкўл вилояти фуқаро муҳофазаси хизматларидан 60 киши сафарбар этилган.

 

Сўнгги хабарлар
telegram