Иссиқкўлда дрон ерга қулади ва ёниб кетди
ASTANА. Кazinform — Иссиқкўлда дрон ҳалокатга учради. Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати қулаб тушган дрон бўйича изоҳ берди.
- 14 август куни Балиқчи ўқув полигони ҳудудида янги турдаги кичик тактик дроннинг ўқув синовлари ўтказилди. У Иссиқкўл вилоятининг Тамчи аэропортига кириш чоғида маълум нуқтага етмасдан ерга қулаб, ёниб кетди, - дея ҚР Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати хабар берди.
Кичкина дрон ҳалокати натижасида қурбонлар йўқ. Ҳозирда аэропорт ҳудуди дрон қисмларидан тозаланмоқда. Синовчилар гуруҳи дроннинг қулаши сабабларини ўрганмоқда.
Махсус идоранинг таъкидлашича, барча учувчисиз разведка ва ҳужум машиналари, жумладан, Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматига хизмат қилаётган Bayraktar ҳам зарар кўрмаган.