Иссиқкўлда 3,5 балли зилзила рўй берди

BISHKEK. Kazinform - Иссиқкўл вилоятида 2 ноябрь куни тахминан соат 00:05да 3,5 балли зилзила рўй берди, деб хабар бермоқда Kazinform Кабар агентлигига таяниб.

Иссиқкўлда 3,5 балли зилзила рўй берди

Мамлакат Миллий Фанлар академияси Сейсмология институти маълумотларига кўра, 2,5 балли зилзила Жети-Ўғуз туманининг Саруу, Қизил-Сув, Жалғиз-Орук ва Дархон қишлоқларида сезилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.