07:05, 25 Июнь 2024 | GMT +5
Иссиқ ва шамол: 25 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” синоптиклари 25 июнь, сешанба куни учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қозоғистон ҳудуди бўйлаб шимоли-ғарбий циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосфера фронтлари ҳаракатланиб, мамлакат ғарбида момақалдироқ ва ёмғир, кучли ёмғир олиб келади.
Мамлакат бўйлаб шамол кучаяди.
Ғарб, шимоли-ғарбий, шимолий ва шарқда довул бўлиб, дўл ёғиши мумкин.
Жануби-ғарбий ҳудудларда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Кундузи Абай, Жетису, Алмати, Жамбил, Шарқий Қозоғистон вилоятларида ва Манғистау вилоятининг жанубида ҳаво жуда иссиқ бўлади.
Ақтўбе, Алмати, Улитау, Абай, Қарағанди, Ақмола, Шарқий Қозоғистон, Манғистау, Жетису, Павлодар, Атирау вилоятларида ёнғин хавфи юқори.