Исроилнинг навбатдаги ҳужумидан Ғазо секторида 21 фаластинлик ҳалок бўлди

АСТАНА. Kazinform – Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Ғазо секторидаги турар-жой биноларига уюштирган ҳужуми оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu нашри ёзди.

Газа секторы
Фото: Anadolu

Фаластиннинг расмий ахборот агентлиги WAFA хабарига кўра, Исроил самолётлари Ғазо секторининг турли ҳудудларида тинч аҳолини нишонга олган.

Исроил жанубидаги Рафаҳ шаҳрида уюштирилган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган 6 кишининг жасади Хон Юнусдаги Европа касалхонасига етказилган.

Исроил самолётларининг Хон Юнус шаҳридаги бир қанча бинони бомбалагани, сектор шимолидаги Жабалия ҳудудига қилган ҳужуми оқибатида бир неча фаластинлик яралангани маълум қилинди.

Ғазо секторидаги Шужейе ва Зайтун туманларига ҳаво ҳужуми натижасида 2 фаластинлик ҳалок бўлди.

11 октябрь куни Исроил ҳужумлари натижасида Ғазо секторида жами 21 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.

2023 йил 7 октябрдан буён Ғазо секторида 42 126 фаластинлик, жумладан 17 000 бола ва 11 378 аёл ҳалок бўлди, 98 117 нафари яраланди.

Сўнгги хабарлар