Исроилнинг Ҳиндистондаги элчихонаси яқинида портлаш юз берди

Сешанба куни Исроилнинг Нью-Деҳлидаги элчихонаси яқинида портлаш юз берди. Исроил хавфсизлик хизмати ва Ҳиндистон полицияси биргаликда вазиятни аниқлашга киришдилар. Бу ҳақда Kazinform агентлиги The Times of Israelга таяниб хабар беради.

Исроилнинг Ҳиндистондаги элчихонаси яқинида портлаш юз берди
Фото: Ani News

Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.

Ҳиндистон матбуоти хабарига кўра, портлаш содир бўлган жой яқинида Исроил элчиси номига ёзилган хат топилган. Indian Express нашрининг ёзишича, мактуб компьютерда терилган ва унда ҳақоратли матн бўлган. Бошқа қўшимча маълумотлар келтирилмаган.

Терговчилар портлаш ва хат ўртасида боғлиқлик бор-йўқлигини аниқлашга киришдилар.

Ўтган декабрь ойида Исроил Миллий Хавфсизлик кенгаши исроилликларни чет элга саёҳат қилиш режаларини қайта кўриб чиқишга, агар сафар жуда зарур бўлмаса, ўзларининг яҳудий ва Исроилга мансублигини ташқи кўринишда ифода этмасликка чақирди. Бу чақириқ бутун дунёда кучаяётган антисемитизмга жавобан қилинган.

 

Сўнгги хабарлар