12:17, 10 Ноябрь 2023 | GMT +5
Исроилнинг ҳаракатларидан норози бўлган гуруҳ The New York Times газетаси таҳририятига бостириб кирди
Уларга кўра, бир неча Фаластин тарафдори фаоллар ичкарига кирган. Бироз вақт ўтгач, уларни хавфсизлик ходимлари олиб чиқишди, баъзиларини полиция олиб кетишди.
Намойишчилар эшикларга “Сохта” деб ёзиб қўйишган, бинода “Ғазо сектирини озод қилинглар” ва “ОАВ ҳар сафар ёлғон гапирганда Ғазода одамлар ўлмоқда” деган ёзувларни кўриш мумкин.
Бино атрофи кучайтирилган полиция кучлари томонидан қўриқланади, яқин атрофдаги ҳудуднинг бир қисми ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан ўраб олинган.