Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумида 17 700 киши ҳалок бўлди
Исроил армиясининг 7 октябрь куни Ғазо секторига уюштирган ҳужуми натижасида 17 700 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Аnadolu агентлиги Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Ашраф ал-Қудра маълумотига таяниб ёзди, деб хабар беради Kazinform.

Ҳалок бўлганлар орасида 295 нафар тиббиёт мутахассиси, 84 нафари журналист бор.
Ашраф ал-Қудрага кўра, кейинги кун ичида Фаластин анклавида 213 киши ҳалок бўлган. Яраланганлар сони 48 780 нафарга етди.
Исроил армиясининг зарбаси натижасида 132 тиббиёт ташкилоти биноси зарар кўрди. 22 шифохона ва 46 тиббиёт пункти ишламай қолди.
Исроил-Фаластин зиддиятлари
Жорий йилнинг 7 октябрь куни Фаластиннинг ХАМАС ташкилоти Исроилга қарши операция бошлаганини маълум қилган эди.
Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига бостириб кирди. ХАМАС бу операцияни босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига қилинган ҳужум ва Исроилнинг фаластинликларга нисбатан зўравонликларини кучайтирганига жавоб эканлигини айтди.
Ўз навбатида, Исроил ХАМАСга қарши операция бошлади, натижада Ғазо секторида аҳоли оммавий қирғин қилинди. 27 октябрь куни Исроил қуруқликдаги қўшинлари билан Ғазога ҳужум қилиш учун ҳаракат қилди.
Бугунги кунда Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси эксклавнинг тўлиқ қамал қилингани сабабли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар этишмаслигидан азият чекмоқда.
Минглаб бинолар, жумладан, касалхоналар, масжидлар ва черковлар шикастланган ёки бутунлай вайрон бўлган.
Уруш бошланганидан бери Исроилда ҳалок бўлганлар сони 1200 нафарга етди.
24 ноябр куни эрталаб кучга кирган ХАМАС ва Исроил ўртасидаги “Инсонпарварлик сулҳ”и 1 декабрь тонгида якунига етди. Шу кунларда ҳар икки томон ўнлаб асирларни алмашишди.
Муваққат сулҳнинг тугаши билан Исроил Ғазога қарши ҳужумларини давом эттирди.