Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари: 1000 дан ортиқ аёл ҳалок бўлди, ярим миллион одам ўз уйини ташлаб кетди

Исроилнинг Ғазо секторига қарши 7 октябрдан бери давом этаётган ҳарбий амалиёти натижасида 1000 дан ортиқ аёл ҳалок бўлди ва ярим миллионга яқин одам уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди, дея маълум қилди Ғазо сектори ҳукумати матбуот хизмати якшанба куни. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Аnadoluга таяниб хабар беради.

Ғазо сектори
Фото: aa.com.tr

Ғазо сектори ҳукумати матбуот хизмати баёнотида айтилишича, якшанба ҳолатига кўра, 1023 нафар аёл ўлдирилган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ғазо секторидаги зарбалар натижасида 1900 дан ортиқ бола ҳалок бўлган.

“БМТ-Аёллар” ҳисоботига таяниб, баёнотда 1000 дан ортиқ аёл бева қолгани айтилади.

Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида камида 4651 фаластинлик, жумладан 1873 нафар бола ҳалок бўлган бўлса, Исроилда 1400 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Ғазо сектори оғир гуманитар инқирозни бошидан кечирмоқда: электр таъминоти узилган, сув, озиқ-овқат, ёқилғи ва дори-дармон таъминоти тугамоқда.

Шанба куни инсонпарварлик ёрдами юкланган колонна Мисрдан Ғазо секторига кира бошлади. Булар Исроил ва ХАМАС ўртасида қуролли можаро бошланганидан кейин Ғазо секторига етказилган илк гуманитар ёрдамдир.

Сўнгги хабарлар