Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари натижасида қурбонлар сони ортди

Фаластин тиббий хизматлари Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони сезиларли даражада ошганини маълум қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, ХАМАСнинг Исроилга ҳужуми қурбонлари сони 1400 дан ортиқ киши бўлган, деб хабар беради Каzinform агентлиги Euronewsга таяниб.

Ғазо
Фото: Pixabay

Исроил армияси исломчилар назорати остидаги ҳудудни қуршаб олмоқда. Тинч аҳоли шимолий ҳудудларни зудлик билан тарк этишга чақирилмоқда. Исроил армияси ХАМАСни йўқ қилиш учун қуруқликдаги операцияни бошлашни режалаштирмоқда ва гуруҳни тинч аҳолини хавфли ҳудуддан эвакуация қилишнинг олдини олишда айбламоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мамлакатнинг гуманитар аҳволи оғир эканини эълон қилди. Ғарб давлатлари Мисрни Ғазо секторидан чиқишнинг ягона йўли - Рафаҳ чегара пунктини очишга чақирмоқда. Эрон ва Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳи эса Исроил қуруқликдаги операциядан воз кечмаса, можаро кенгайиб, вазият кескинлашади, дея таҳдид қилмоқда. АҚШ ўзининг самолёт ташувчи гуруҳини Ўрта ер денгизининг шарқий қирғоқларига кўчирди.

Сўнгги хабарлар