Исроиллик журналистнинг Маккадан олган репортажи шов-шувга сабаб бўлди

None
None
TEL AVIV. Kazinform – Исроил минтақавий ҳамкорлик вазири Исави Фрей исроиллик журналистнинг Маккадан телерепортажни суратга олиш ҳақидаги қарорини «аҳмоқлик» деб атади, дея хабар бермоқда Kazinform Haaretz нашрига таяниб.

Душанба куни Исроилнинг Chanel 13 телеканалида жаҳон янгиликлари муҳаррири Гил Тамарининг Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида суратга олинган телерепортажи намойиш этилди. Журналист мусулмонлар учун муқаддас бўлган шаҳарга мусулмон бўлмаганларнинг бориши тақиқланганига қарамай, яширинча зиёрат қилган.

Ўн дақиқалик видеорепортажда исроиллик мухбирга маҳаллий йўлбошчи бўлган одам ҳамроҳлик қилмоқда. Тамари исроиллик эканини бошқаларга билдирмаслик учун овозини пасайтириб, баъзан инглиз тилига ўтиб, асосан иврит тилида репортаж тайёрлаган. Журналист Арофат тоғига кўтарилган лаҳзани ҳам суратга олган.



Бу воқеа Яқин Шарқ мамлакатларида жамоатчиликнинг норозилиги ва кескин танқидига учради. Репортаж эълон қилинган куннинг эртасига Тамари мусулмонлардан кечирим сўради.

«Қайта айтмоқчиманки, Маккага мусулмонларни ёки бошқа бировни хафа қилиш учун борганим йўқ. Видео кимнидир хафа қилган бўлса узр сўрайман. Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад Макканинг аҳамияти ва диннинг гўзаллигини кўрсатиш, шу орқали диний бағрикенглик ва инклюзивликни ошириш эди», — деб ёзди журналист Twitter саҳифасида.

Чоршанба куни Исроилнинг Минтақавий ҳамкорлик вазири Исави Фрей репортажни «аҳмоқона ва зарарли» деб атади.

«Менимча, бу аҳмоқлик бўлди... мутлақо ноўрин ва ​​шунчаки рейтинг учун қилинган нарса», — деди Исроил тарихидаги иккинчи мусулмон вазири Фрей.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш имкониятига путур етказади.

Фото: MOHAMMED SALEM/ REUTERS

Сўнгги хабарлар
telegram