Исроиллик шифокорлар маҳаллий ҳамкасблари билан биргаликда Атирауда операция қилишади

ATYRAÝ. Kazinform - Исроиллик шифокорлар маҳаллий ҳамкасблари билан биргаликда Атирауда операция қилишади, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Атирауга Исроил Республикасидан бир гуруҳ шифокорлар келди. Хорижлик профессорлар Вадим Капуллер ва Саид Ибрагим вилоят болалар шифохонасида, Рафаэл Миллер, Максим Соколов, Лев Гуревич вилоят онкология диспансерида маҳаллий мутахассисларга маҳорат дарслари ўтказмоқда.

Исроиллик шифокорлар 31 майдан 5 июнга қадар Атираулик ҳамкасблари билан биргаликда беморларни операция қилади. Шунингдек, аҳолига бепул маслаҳатлар беради.

Бугун вилоят ҳокими Серик Шапкенов Исроилдан келган бир гуруҳ шифокорлар билан учрашди.

«Инсониятнинг биринчи бойлиги – соғликдир. Бинобарин, аҳоли сифатли тиббий хизматдан тўсиқларсиз фойдаланиши керак. Бу борада маҳаллий мутахассисларнинг билимини ошириш, соҳага малакали мутахассисларни жалб этиш, уларни замонавий технологиялар билан таъминлаш ишлари давом эттирилади. Исроиллик ҳамкасблар билан режалаштирилган тадбир доирасида атираулик шифокорлар керакли маълумотларни олишади ва тажриба орттиришади», - деди Серик Шапкенов.

Вилоят ҳокими матбуот хизмати хабарига кўра, аввалроқ 17-21 май кунлари вилоят перинатал марказида исроиллик профессор Илья Розин семинар ўтказган эди. Унда Атирау шаҳри ва туманлардан 40 нафар мутахассис иштирок этди, улардан 34 нафари сертификат олди. Бу сафар 1000 нафарга яқин тиббиёт ходимларини тайёрлаш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар